“МТС—Ўзбекистон” раҳбар ходимлари устидан суд ҳукми 17 сентябрь куни чиқарилиши мумкин

Шу йилнинг 17 сентябр куни “Ўздунробита” ХК МЧЖнинг тўрт нафар раҳбар ходимига нисбатан ҳукм чиқарилиши мумкин. Бу ҳақда РИА Новостига таяниб вести.уз сайти хабар берган.

Даракчи.ўз сайтининг ёзишича, булар бош директор ўринбосарлари Темирмалик Алимов, Азизилло Мирзамойдинов, Азиз Рахимов ва хавфсизлик департаменти директори Алишер Муҳаммедовлардир. Уларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари ҳисобланади.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуротураси МТСнинг шўба корхонаси бўлмиш “Ўздунробита” МЧЖ мансабдор шасхларига нисбатан жиноий иш қўзғаган. Олиб борилган текширув ишлари натижасида компанияда қариндош-уруғчиликка асосланган жиноий гуруҳ шакллангани, улар даромадларни яшириш, солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш, маблағларни ноқонуний йўл билан нақдга айлантириш каби қатор жиноятлар билан шуғулланиб келгани аниқланган. Ушбу ноқонуний ҳатти-ҳаракатлар оқибатида давлат ғазнасига етказилган моддий зарар миқдори 700 млн. АҚШ долларидан ошиб кетгани эълон қилинган.

Бундан ташқари Давлат Алоқа инспекцияси, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси ва Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги томонидан ҳам компания фаолиятида йўл қўйилган камчиликлар аниқланиб, улардан кўрилган зарар эълон қилинган эди.

SHARE