Аюб Шаҳобиддиновнинг “Паризод” фильми “Киношок—2012″нинг бош совриндори

 

uzbekkino.uz/gazeta.uz

Халқаро “Киношок” фестивалида таниқли ўзбекистонлик режисёр Аюб Шаҳобидиновнинг “Паризод” фильми бош соврин — “Олтин ниҳол”ни қўлга киритди.

“Ўзбеккино” миллий агентлиги буюртмаси асосида “Ўзбекфильм” студиясида суратга олинган мазкур кинокартина ўзига хос қобилиятга эга қиз ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади. Таниқли ёзувчи Эркин Аъзам сценарийси асосида суратга олинган мазкур фильмнинг премьераси шу йилнинг 1 июнида Тошкентда ўтказилган. Унда бош ролларни Зарина Низомиддинова, Самиддин Лутфуллаев, Бахтиёр Қосимов, Дилором Каримова, Беҳзод Муҳаммадкаримов, Вазира Юнусова, Лола Элтоева ва Тоҳир Саидовлар ижро этишган.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, Аюб Шахобиддинов томонидан суратга олинган халқаро киномунаққидлари томонидан юқори баҳоланиб келинади. Хусусан, унинг “Қор қўйнида лола” фильми Марказий Осиёнинг “Ижодий парвоз” биринчи ёшлар кинофестивалида Гран-при совриндори бўлган ҳамда обрўли Канн фестивалида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритган эди.

Режиссёрнинг “Ўтов” фильми “Киношок-2007” фестивалида энг яхши эркак роли учун (Нозим Тўлахўжаев ижро этган) мукофотига сазовор бўлган.

“Киношок” фестивали Россиянинг энг йирик кино фестивали бўлиб, у 1992 йилдан бери Анапада ўтказиб келинади.

SHARE