Ўзбекистондан Туркияга бориш тартиб-қоидалари ўзгарди

 

Туркия давлатининг иммиграция қоидаларига биноан, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Туркия бориш учун қуйидагиларга эга бўлишлари лозим:

  1. Орқага қайтиш ёки бошқа йўналишга учиш чиптаси;
  2. Меҳмонхона брон қилинганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат;
  3. 2000 АҚШ доллари миқдорида маблағ бўлиши керак. Бунда пластик карточкада кўрсатилган маблағ ҳисобга олинмайди;

Мазкур талаблардан бири бажарилмаган тақдирда, Туркия ҳуқуқ-тартибот вакиллари Ўзбекистон фуқароларини мамлакатга киритмаслиги мумкин. Шу муносабат билан “Ўзбекистон ҳаво йўллари” компанияси ушбу тартиб-қоидаларни бажаришга чақирмоқда.

SHARE