Ўзбекистон ташқи ишлар вазири БМТда нутқ сўзлайди

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 67-сессияси ишида, яъни шу йилнинг 28 сентябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов нутқ сўзлайди.

БМТ янгиликлар маркази тарқатган хабарда келтирилишича, айнан шу куни Россия ва Озарбойжон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарлари нутқ сўзлаши кутилмоқда. Қозоғистонва Тожикистон делегацияси вакиллари 29 сентябрда чиқиш қилишса, Арманистон ва Белорусь ташқи ишлар маҳкамаси раҳбарлари 1 октябрда сўзга чиқишади.

Умуман, БМТ Бош Ассамблеясида 100 нафардан ортиқ давлат ва ҳукумат етакчилари, шунингдек, ташқи ишлар вазирлари ҳамда делегация раҳбарлари нутқ сўзлашади.    БМТ Бош Ассамблеясининг 67-сессиясида 170 дан ортиқ масала кўриб чиқилиши кўзда тутилган бўлиб, улар орасида тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш, терроризмга ва жиноятчиликнинг бошқа шаклларига қарши курашиш, инсон ҳуқуқлари ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш масалалари бордир.

SHARE