Ўзбекистон банк бўлимлари бўйича илғор, банкоматлар бўйича эса кейинги ўринлардан жой олган

    Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари орасида ҳар юз минг кишига банк бўлимларини ташкил этиш бўйича биринчи ўринда туради. Бу ҳақда Халқаро валюта жамғармаси томонидан эълон қилинган “Молиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятлари таҳлили” деб номланган тадқиқотида маълумот келтирилади. Бу ҳақда ca-news.org сайти “Ипак йўли” янгиликлар лентасига таяниб хабар беради.

    Жамғарма тадқиқотида келтирилишича, Ўзбекистонда ҳар юз минг кишига 47,72 та банк бўлими тўғри келмоқда. Ваҳоланки, бу кўрсаткич Қозоғистонда 3,38, Тожикистонда 6,67 ҳамда Қирғизистонда 7,72 тани ташкил қилади. Шу билан бир қаторда, АҚШда ҳар юз минг кишига 35,43 та, Россияда 37,09 та, Францияда 41,58 та банк бўлимини ташкил этади.

    Тадқиқотда кўрсатилишича, банк автоматлари бўйича Қозоғистон Марказий Осиёда анча илдамлаб кетганлиги тадқиқотда кўрсатиб ўтилади. Ҳар 100 минг кишига Қозоғистонда 65,8 та банкоматлари тўғри келади. Қолган мамлакатларда, Хусусан, Қирғизистонда 12.07, Тожикистонда 7,68, Ўзбекистонда 4,54 тани ташкил қилади.

    SHARE