Тошкент Крисс Боттининг концерти бўлиб ўтди

“Ўзбекистон” Халқаро форумлар саройида америкалик трубачи Крисс Боттининг концерти бўлиб ўтди.

Мусиқачининг чиқиши Ўзбекистон Миллий симфоник оркестри билан ҳамкорликда ўтказилди.

Art Week Style.uz-2012 санъат ҳафталиги доирасида ўтказилган мазкур концертда кўпчиликда катта таассурот қолдирган. Сайёд.ўз сайтининг ёзишича, мазкур тадбирда асли ўзбекистонлик бўлган, россиялик миллиардер Алишер Усмонов ҳам қатнашган.

Крисс Боттининг ижодига қизиқиш, айниқса, ўзбек шоу-бизнес вакиллари орасида жуда катта бўлган. Хусусан, Муножот Йўлчиева, Бахтиёр Раҳмонов, Абдуҳошим Исмоилов, Исмоил Жалилов, Жаҳонгир Позилжонов, Зулайҳо Бойхонова сингари таниқли мумтоз ва замонавий эстрада усталари иштирок этишган.

Крисс Ботти — машҳур трубачи, харизматик артист ва шоумен бўлиб, унинг репертуаридан жаз, классик ва поп-мусиқанинг ноёб асарлари ўрин олган. У ҳар бир чиқишини ўзига хос шоуга айлантириб юборади.

SHARE