Алишер Узоқов режиссёрлик қилган янги фильм тақдимоти бўлиб ўтади

1 октябрь куни пойтахтимизнинг Алишер Навоий киносаройида Алишер Узоқовнинг “Энди дадам бўйдоқ?” фильмининг тақдимоти бўлиб ўтади, деб хабар беради “Даракчи” газетаси сайти.

Мазкур фильм Мустаҳкам оила йилига бағишлангандир. Унинг тақдимот маросими иккинчи халқаро “Олтин Гепард” кинофоруми доирасида, фестивальнинг “Замонавий ўзбек киноси намойиши” кунида бўлиб ўтади.

Фильм Жаҳонгир Аҳмедовнинг сценарийси асосида ҳамда Алишер Узоқовнинг режиссёрлигида яратилган бўлиб, ундаги бош ролларни Мадина Мумтоз, Ситора Фармонова, Толиб Мўминов, Раъно Ярашева, Матёқуб Матчонов, Жамила Ғофурова ва Алишер Узоқовлар ижро этишди.

SHARE