“GM Uzbekistan” маҳсулотларининг Қозоғистондаги савдосида ўсиш тушиб кетди

“GM Uzbekistan” ёпиқ акциядорлик жамияти  Ўзбекистон-Америка қўшма корхонаси томонидан 2012 йил августида Қозоғистонда 774 та автомобиль сотилган, 2011 йилнинг худди шу даврида ушбу кўрсаткич 447 тани ташкил этганди. Бу ҳақда Qncepto консалтинг компаниясининг ҳисоботида сўз боради.

Савдолар ўсиш кўрсаткичи 73,15 фоизни ташкил этган. “Ўсиш суръатининг етарлича юқори бўлмагани “UZ-Daewoo” маҳсулотларини учинчи позицияга суриб қўйди. Август ойида марка дилерлари 774 та автомобилни сотган”, – дея қайд этади Qncepto.

Бунда GM Uzbekistan ЁАЖ ҚК сотувлар ҳажми бўйича 2012 йил августида Қозоғистонда учинчи ўринни эгаллади.

Qncepto ҳисоботига кўра, Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган Nexia автомобили август ойида энг кўп сотиладиган машиналар орасида тўртинчи ўринни эгаллади.

GM Uzbekistan компаниясининг бошқа модели – Matiz автомашинаси ҳисобот даврида ўнинчи ўринга тушди. Июль ойида 9-ўринда эди.

SHARE