“Бунёдкор” эса ярим финалга чиқди

Осиё Чемпионлар лигаси чорак финал жавоб учрашувларининг яна бир Тошкентдаги “Жар” стадонида ниҳоясига етди. Унда “Бунёдкор” жамоаси Австралиянинг “Аделаида Юнайтед” клубини қабул қилди.

Муросасиз ва шиддатли курашларга бой бўлган ўйиннинг асосий дақиқалари 2:2 ҳисоби қайд этилди.

4-дақиқада Ян Рамсий ҳисобни очади. 20-дақиқада Лутфулла Тўраев боши билан чиройли тарзда гол уриб ҳисобни тенглаштирди. 64-дақиқада Нейман яна “қалдирғочлар” дарвозасини ишғол этишга эришди. Тиниб-тинчимас Акмал Шораҳмедов 7-дақиқада ўта муҳим голни киритиб, ҳисобни 2:2 кўринишига олиб келди.

Шундан сўнг, 15 дақиқадан иборат икки бўлим бошланди. Биринчи бўлимда ҳисоб ўзгармай қолди. Аксинча, Анвар Ғофуров иккинчи сариқ карточка туфайли майдонни тарк этди. Энди майдонда футболчилари 10тага 10та бўлиб қолишди.

Иккинчи бўлимда эса тенг курашлар бошланди. 115-дақиқада Алибобо Раҳматуллаев учинчи голини киритиб “Бунёдкор”нинг ғалабасини таъминлаб берди.

uff.uz

SHARE