Ўзбекистон ва Колумбия ўртасида дипломатик алоқа ўрнатилди

Ўзбекистон Лотин Америкаси мамлакати  — Колумбия билан дипломатик алоқаларни ўрнатди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати ахборот тарқатди. Таъкидланишича, шу кунларда Тошкентда Колумбия ташқи ишлар вазири ўринбосари Патти Лондоньо Харамильо ҳамда савдо, саноат ва туризм вазири ўринбосари Габриэля А. Дуке иштирокида делегация меҳмон бўлиб турибди.

Ташқи ишлар вазирлигида қабулда иштирок этган ушбу мамлакат расмийлари шу йилнинг 2 октябрь куни икки мамлакат ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганлигини алоҳида қайд этишди. Уларнинг фикрича, бу воқеа икки мамлакат ўртасида барча соҳаларда ҳамкорликни кучайтириш ва кенгайтириш имконини беради. Томонлар истиқболда сиёсий-дипломатик, ижтимоий-иқтисодий, савдо-гуманитар йўналишларда ҳамкорлик қилиш мезонларини белгилаб олишди.

SHARE