Тошкентда Америка кино фестивали бўлиб ўтади

Ҳар йили кузда АҚШ элчихонаси Ўзбекистон дўстлик жамиятлари кенгашида бир ҳафта давом этадиган фильм фестивали ўтказиб келмоқда. Икки халқ ўртасидаги муносабатларнинг 20 йиллиги муносабати билан бешинчи йиллик Америка фильм фестивали шу йил 19-21 октябрь кунлари бўлиб ўтиши белгиланди. Фестивалдаги фильмлар инглиз ёки рус тилидаги субтитрлар билан намойиш этилади.

Бу йилги фестиваль иммиграция мавзусини қамраб олади. Унда намойиш этилувчи фильмларда АҚШга иммиграция масалалари, иммигрантлар ҳаёти, шунингдек, Америка маданияти ва қадриятларининг муҳим қирралари акс этади.

Элчихона фильмларни томоша қилиш учун кириш бепул эканлигини қайд этиб, аммо ўтириш жойлари сони чегаралангани сабабли тадбирга эртароқ келишни маслаҳат беради.

Фестиваль доирасида 1940 йилда суратга олинган «Қалбимдаги мусиқа», «Менинг катта юнонча тўйим» (2002), «Гран Торино» (2008), шунингдек, «Америка тарихи» мультипликацион фильми ҳамда «Худо биздан толиқди: Суданнинг йўқолган болалари» ҳужжатли фильм ва бошқа фильмлар намойиш этилади.

SHARE