Мураббийлар 4 мингдан, ўйинчилар 3 мингдан олишди

Ўзбекистон футбол федерациясида 16 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатиди ғолиблигини қўлга киритган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ҳамда ногирон-ампутантлар ўртасида жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлган Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси футболчиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизмати расмий сайти.

Тақдирлаш маросимида ЎФФ президенти М. Усмонов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари А. Икромов, маданият ва спорт ишлари вазири ўринбоасари Ж.Акромов сўзга чиқиб, ўсмирлар ҳамда ногирон-ампутнтлар терма жамоаси аъзоларини чемпионлик билан табриклашди.

Тақдирлааш маросимида барча футболчиларининг ота-оналари ҳамда яқинлари иштирок этишди. Тадбирни очиб берган Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Икромов ҳар иккала терма жамоа футболчиларини қўлга киритган ютуқлари билан табрикаб ўтди. Маданият ва спорт ишлари вазири ўринбоасари Ж.Акромов Футбол бўйича Ўзбекистон ногиронлар терма жамоаси аъзоларининг бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси президенти фармонини ўқиб эшиттирди.

Россиянинг Калининград шаҳрида ўтказилган ногирон-ампутантлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиби – Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси футболчилари ҳамда мураббийлар штабига пул мукофотлари ҳам топширилди. Жумладан, терма жамоа мураббийлари Мавзурхўжа Умархўжаев ҳамда Рустам Кариевларга 4 минг АҚШ доллари, терма жамоа футболчиларига 3 минг АҚШ доллари миқдорида пул мукофотлари топширилди.

Эронда бўлиб ўтган 16 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида шоҳсупага кўтарилган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзолари ҳам пул мукофоти ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланишди. ЎФФ президенти Мираброр Усмонов Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси футболчилари ва терма жамоанинг бошқа аъзоларига 4 миллион сўм пул мукофоти, телевизор ҳамда компьюьтер мукофотларини тантанали равишда топширди.

the-uff.com
SHARE