Ўзбекистонлик сайёҳ Ҳиндистонда чўкиб кетди

Ҳиндистоннинг Гоа штатидаги Анжуна пляжида чўмилаётган пайтда ҳамюртимиз сувга чўкиб кетган. Бу ҳақда Times of India нашри хабар беради. 24 яшар Ўзбекистон фуқароси, айрим маълумотларга қараганда, Икромов Сайфулла исмли йигит ўз дўсти билан пляжга чўмилиш учун боради. Сайфулла кучли сув оқимига дуч келиб, ўзини бошқара олмай қолади. Натижада, мувозанатни йўқотади ва ҳушидан кетади.

Қутқарувчилар уни қутқариб қолганига қарамасдан, у касалхонага олиб кетишаётган пайтда вафот этган. Ҳозирда марҳумнинг ҳужжатларини расмийлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Шуни айтиш керак, Гоадаги пляж бирмунча хавфли бўлиб, ҳафтасига 2-4 тагача чўкиш билан боғлиқ бахтсиз ҳодиса юз бериб туради.

SHARE