Ўзбекистонлик пианиночи Лондоннинг Қироллик саройида концерт берди

 

Behzod ABDURAIMOV

Лондоннинг Қироллик фестиваллар залида Инглиз камера оркестрининг 50 йиллигига бағишланган концерт бўлиб ўтди. Унда ўзбекистонлик пианиночи Беҳзод Абдураимов муваффақиятли иштирок этди.

Созанда Моцарт асарларини ижро этди.

Беҳзод инглиз камера оркестри билан ҳамкорликда Моцарт асарларини ижро этди. У томонидан ижро этилган куйлар залдаги тингловчилар томонидан гулдурос қарсаклар билан кутиб олинди.

Аввал хабар берилганидек, апрель ойида ҳам Беҳзод Лондондаги концерт заллардан бирида «Classic FM Live» концерт дастурида, сентябрда эса Ливерпулда концерт берган эди. Шу йилнинг декабрь ойида Беҳзод Лондондаги яна бир мусиқа кечасида иштирок этади.

Ёш пианиночи бир қатор халқаро даражадаги танловларнинг ғолиби бўлган. Ҳозирда у АҚШдаги Парк Университетида таҳсил оляпти. Ёш бўлишига қарамай у Хитой, Нидерландия, Италия, Малайзия, Буюк Британия, Австралия, АҚШ каби мамлакатларда ўз концерт дастури билан қатнашган.

Бу йил Британиянинг «Decca» компанияси томонидан унинг ижросидаги асарлар дискка кўчирилди.

Manba: darakchi.uz

 

SHARE