Ўзбекистонда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 26 октябрь нишонланади

    Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қурбон ҳайити шу йилнинг 26 октябрь жума кунига тўғри келишини маълум қилди. Шунга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори қабул қилинди.

     Президент қарорида Муборак Қурбон ҳайитининг халқимиз маънавий ҳаётидаги ўрни ва аҳамиятини эътиборга олиб, миллий-диний қадриятларимизни сақлаш ва улуғлаш, фуқароларнинг ҳамжиҳатлиги ва меҳр-оқибатини мустаҳкамлаш, уларнинг руҳий ва маънавий оламини янада юксалтириш мақсадида кенг нишонланиши қайд этилган.

    SHARE