Ўзбекистонлик Женисбек Пиязов — гран-при совриндори

Ўзбекистонлик санъаткор Женисбек Пиязов Москвада бўлиб ўтган Муслим Макомаев номидаги халқаро вокалистлар танловида гран-прини қўлга киритди. Гран-при учун хонанда 25 минг доллари миқдорида мукофот олади.

Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тарқатган хабарда келтирилишича, ушбу халқаро танловда 200 дан ортиқ вокалистлар иштирок этган. Дастлабки эшитувлардан сўнг 17 нафар финалистлар аниқланиб, улар орасида Ўзбекистон вакили Женисбек Пиязов бош совринни қўлга киритди. У Алишер Навоий номидаги опера ва балет театрида ўз фаолиятини энди-энди бошлаш арафасида турибди.

Женисбек иқтидорли ўзбекистонлик санъаткорлардан бўлиб, у ўзининг соҳир овози билан кўпчиликнинг кўнглидан жой олган. У опера йўналишида етишиб чиқаётган ноёб истеъдод эгаларидан.

SHARE