Америка президенти сайловлари: теледебатлар якуни ёки фойда бермаган “популизм”

АҚШ президентлигига учун шу йилнинг 6 ноябрь куни бўлиб ўтадиган сайловга тайёргарлик шу кунларда ўзининг қизғин палласига кирди. Кеча номзодлар — Барак Обама ва Митт Ромни ўртасида бўлиб ўтган теледебатлар ана шу сайлов кампаниясининг энг муҳим воқеаларидан бири эди. Номзодлар куни кеча ушбу сайлов кампанияси давомидаги учинчи, яъни охирги дебатларда ташқи сиёсат масаласини муҳокама қилишди.

Мазкур теледебатларнинг ўзига хос жиҳатлари кўзга ташланмаган бўлса-да, ҳали номзодлар борасида бирор қарорга кела олмаган сайловчилар учун айни муддао бўлди.

Митт Ромни учун қулайлиги шунда эдики, у Обаманинг тўрт йил бурунги ваъдасини ва тўрт йилда амалга оширган ишларидан келиб чиқиб, президентга «ҳужум» қилиши мумкин эди. Шу боисдан у теледебатларнинг бошидан Обама ўтган тўрт йил давомида Америкага нисбатан ташқи таҳдидлар ҳажми ошганлигини, хусусан, Эроннинг ядровий дастурини тўхтатиб қолмаганлигини қайд этди.

Унинг айтишича, Обаманинг Россия билан «қайта мулоқот»ларнинг ўрнатилганлигини ожизлик ҳисобланади. Агар президент бўлиб сайланса, бу борада қатъий сиёсат юритишини маълум қилди.  Умуман, Ромнининг ташқи сиёсат масалалари бўйича билдирган фикр ва қарашлари кўп жиҳатдан Обама олиб бораётган сиёсатни тасдиқлашга ўхшаб кўринди. Битта фарқи — Ромнини барибир Обамани айблашга кўпроқ уринди. Обама эса, ўз навбатида, Ромнининг гапларини инкор қилиш ва қайта ҳужумга ўтишга катта эътибор қаратди.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, ўтган икки-уч ҳафта давомида, номзодлар ўртасида теледебатлар бўлиб турган бир пайтда номзодлар рейтинги қарийб бир хил кўринишда эди. Айниқса, теледебатларнинг биринчи босқичида Ромни мутлақо «фаворит» бўлган эса, қолганлар дебатларда Обама яққол устунликни сақлаб қолди. Хусусан, CBS ўтказган сўровга кўра, кечаги теледебатлардан кейин Обамага 53 фоиз, Ромнига 23 респондентлар хайрихоҳлик билдирган. CNN ўтказган сўровда эса Обамага 48 фоиз, Ромнига 40 фоиз респондентлар хайрихоҳлик билдирган.

Обама ўзининг ташқи сиёсатдаги муваффақиятлари сифатида Усома бин Лодиннинг ўлдирилганлигини келтириб ўтган бўлса, Ромни бунга қўшилса-да, ўз  эътирозини билдириб ўтди:

“Мен Обамани бин Лодиннинг йўқ қилингани ҳамда “Ал-Қоида” раҳбариятини йўқ қилишга тайёрлиги билан табриклайман. Аммо бу ўлдиришлар билан муаммони тўлиқ ҳал эта олмаймиз. Шунинг учун бизда яхлит стратегия бўлиши керак”, деб қайд этди Митт Ромни.

Теледебатларда Хитой, Россия, Исроил мамлакатлари билан истиқболдаги алоқалар ҳам кўп бора тилга олинди. Митт Ромни Хитой, Россияга қарши жиддий қаршилик кўрсатиш, Исроилни қўллаб-қувватлаш кераклигини таъкидлаган бўлса, Барак Обама барча муаммоларни дипломатик йўллар билан ҳал этиш тарафдори эканлигини намоён этди.

Гарчи теледебатларнинг ушбу босқичида фақатташқи сиёсат масалалари муҳокама этилиши кўзда тутилган бўлса-да, номзодлар ҳар бир баҳсда ички сиёсатга, яъни миллий ишлаб чиқарувчиларни ҳимоя қилиш, иш ўринларини яратиш, иқтисодиётни жонлантириш масалаларига мурожаат қилишди. Бу ушбу масалалар америкаликларни кўпроқ ўйлантиришади, далолатдир.

Умуман, бу йилги теледебатларда яққол бир жиҳатлар, яъни номзодлар тасаввурини ўзгартирадиган даражада янгиликлар кўзга ташланмади. Чунки теледебатлар аввалидаги номзодлар рейтингида жиддий ўзгаришлар юз бермади. Аммо номзодлар ўртасидаги мулоқотларда “популизм”, яъни бажариш қийин бўлган ваъдаларни бериш, сайловчиларни чалғитиш ҳолатлари кўп учради. Шунинг учун ҳам дебатларни бошқарган модераторлар номзодлар, айниқса, Митт Ромни томонидан айтилган факт ва рақамларни қайта-қайта текшириб кўришга мажбур бўлишди.

Шу кунларда номзодлар сайлов кампаниясининг сўнгги босқичида сайлов кампаниясини бошлаб юборишди.

“Менга қарши ҳужум қилиш — ҳаракат дастури эмас. Обама сайловолди кампанияси билан мен уч марта, Пол Райан бир марта теледебатларда иштирок этдик. Аммо бу дебатларда шунчаки қуруқ ваъдаларни эшитдик. Ваҳоланки, Американинг сиёсий, иқтисодий мавқеини кучайтириш учун стратегия, яъни аниқ режа керакдир. Обамада бу умуман кўзга ташланмади”, деди Митт Ромни.

Барак Обама эса “Сизнинг танловингиз соат милларини иммигрантлар, гейлар ва аёллар учун 50 йил орқага суриб юбориши мумкин ёки сизнинг танловингиз кимсиз, қандай кўринишга эгасиз, қаердан келгансиз, кимни яхши кўрасиз — барчасидан қатъи назар бизнинг бағрикенг ва тоқатли мамлакат сифатида қолишимизга замин яратади. Агар сиз интилсангиз, сизга Америка оиласида жой топилади. Гап айнан шу ҳақида кетяпти”, деди якунловчи сайловолди турнесидан олдин.