Ўзбекистонда 9 ой давомида 178 минг дона автомобиль ишлаб чиқарилди

Gazeta.uz/UzA

Шу йилнинг тўққиз ойи давомида Ўзбекистон машинасозлик корхоналари  6 триллион сўмликдан ортиқ саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10,6 фоизга кўпдир. Бу ҳақда Ўзбекистон давлат статистика қўмитаси маълумотига асосланиб, газета.ўз сайти хабар тарқатди.

Қўмита маълумотларига қараганда, шу давр мобайнида Ўзбекистонда 178 мингта автомобиль ишлаб чиқарилган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,2 фоизга кўпдир. Енгил автомобиллар ишлаб чиқаришга бўлган талаб 6 фоизга, юк автомобилларига 57,9 фоизга ўсган.

Ҳисобот даврида ноозиқ-овқат маҳсулотлари, чунончи, кондиционерлар ишлаб чиқариш 5,6 баробар, энергия тежовчи лапмалар 4,1 бараварга, электрчойниклар 27,7 фоизга, дазмоллар 24,8 фоизга, совутгич ва музлатгичлар ишлаб чиқариш 18,5 фоизга ортган.

 

SHARE