Ҳар доим сайлов бўлсин экан…

Шу йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтадиган АҚШ президентлик сайловлари арафасида мамлакат иқтисодиётида жонланиш кузатилмоқда. АҚШ савдо вазирлиги маълумотларига қараганда, жорий йилнинг учинчи чорагида Америка ялпи ички маҳсулоти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2 фоизга ўсган. Таҳлилчилар бу кўрсаткичга эришишда давлат харажатларининг кескин ошганлиги ҳамда истеъмолчилар  фаоллашганлиги муҳим ўрин тутди, деб таъкидлашмоқда.

Учинчи чорак давомида АҚШ давлат харажатлари 9,6 фоизга, мудофаа чиқимлари 13 фоизга кўпайган. Қолаверса, аҳоли истеъмол қувватида ҳам ўсиш кузатилган.

Умуман, сўнгги уч йил давомида АҚШ иқтисодиёти жуда секин бўлса-да, ўсишда давом этмоқда. Аммо бу ишсизликнинг юқори даража сақланиб қолаётгани республикачилар учун ўз рақибларини танқид қилиш учун айни муддао бўлаётган эди. Шу боис Митт Ромни ва Барак Обама ўртасидаги теледебатлар иқтисодиётни жонлантириш масаласи жиддий муҳокама қилинмоқда.

Митт Ромни Обама ҳукумати мамлакат қарзларини кўпайтириб юбораётганини бот-бот рўкач қилмоқда. “Агар президент қайта сайланса, АҚШнинг қарзи қарийб 20 триллион долларга етади. Бу биз Грециянинг аҳволига тушамиз, дегани”, деб ўз фикрини билдиради Митт Ромни.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, шу йилнинг сентябрь ойида АҚШда ишсизлик кўрсаткичи 8,1 фоиздан 7,8 фоизга тушди. Бу Обама ҳокимият тепасига келгандан бери энг паст кўрсаткичдир.

Иқтисодиётни жонлантириш мақсадида Марказий резерв тизими (Марказий банк) ипотека бозоридаги кредитларни енгиллаштириш мақсадида бозорга ўз воситалари билан аралаша бошлади. Натижда, уй-жой қурилиши фаоллашиб, аҳолининг истеъмол қуввати жонлана бошлади. Айни пайтда ипотека кредитлари бўйича қарз фоизлари энг қуйи даражада ушлаб турилибди.

SHARE