Руслан Чагаевнинг навбатдаги жанги 1 декабрь куни бўлиб ўтади

WBA версияси бўйича ўта оғир вазнда собиқ жаҳон чемпиони Руслан Чагаев 1 декабр куни Германиянинг Дюссельдорф шаҳрида жорий йилдаги  тўртинчи мусобақасини ўтказади.

Шу куни у ҳозиргача мағлубият нималигини билмай келаётган кубалик боксёр Майк Пересага қарши рингга чиқади. У шу пайтга қадар проффесионал боксда 18 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасини тўлиқ ўз фойдасига ҳал қилган.

Шу йилнинг июль ҳолатига Руслан энг оғир вазн тоифасида WBA рейтингида еттинчи ўринни эгалламоқда. У қатор жангларни ўтказиш орқали ўз рейтингини яхшилаб, келаси йил куз ойларида WBA йўналишида жаҳон чемпионлиги камари учун даъвогарлик қилмоқчи.

SHARE