Жерар Депардье ўзбек фильмида суратга тушади

Машҳур франциялик киноактёр Жерар Депардье ўзбек фильмида суратга тушади. Бу ҳақда Тошкент “Олтин гепард” халқаро кинофоруми директори, академик Акбар Ҳакимов Ўзбекистон маданият ва спорт ишлар вазирлиги жамоатчилик кенгаши мажлисида маълум қилган.

Ўздейли.ўз сайтининг ёзишича, “Олтин гепард” кинофестивалида номзод фильмларнинг сифатига катта аҳамият берилаётгани, нуфузли жюрилар фаолияти ташкил этилгани, қолаверса, фестиваль дунё кино юлдузларининг таклиф этилгани ўзбек кино санъатига бўлган қизиқишни ошириб юбормоқда.

“Буларнинг барчаси ўзбекистонлик киноижодкорлар билан ҳамкорлик лойиҳалар амалга оширишни истаган хорижлик ҳамкорлар салмоғини кенгайтирди. Жерар Депардьенинг ўзбекистонлик кино ижодкорлари томонидан суратга олинадиган фильмлардан бирида суратга тушишга розилик бергани буни тасдиқлайди”, деб хулоса қилади академик Акбар Ҳакимов.

Ҳозирча ушбу фильм тафсилотлари ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.

SHARE