“Ўзбекистон ҳаво йўллари” қарийб икки миллион кишини ўз манзилига элтган

     

    “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси хизматидан ўтган 9 ой давомида 1,962 млн йўловчи фойдаланган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 236 минг нафарга кўпдир. Умуман, ўтган давр мобайнида жами 18517 та рейс учган бўлиб, бу ҳам ўтган йилдагига қараганда 457 тага кўпдир.

    Бундай кўрсаткичларга эришишда узоқ мамлакатларга ташиш хизматлари 6,5 фоиз, МДҲ мамлакатларига 17,1 фоиз, маҳаллий қатновлар сони 16,4 фоизга ўсгани муҳим аҳамият касб этган. Ўтган вақт мобайнида компания томонидан 30 минг тонна юк ташилган.

    SHARE