Америкада сайлов кампаниясининг охирги куни бошланди

 

АҚШ президентлигига номзодларда сайловчиларни ўз тарафига оғдириб олиш учун бир кунлик имконият қолди. Барак Обама ва Митт Ромнининг электорал рейтинги сайлов кампаниясининг сўнгги кунида қарийб тенглашди. Уларнинг иккаласи ҳам 48 фоиз сайловчилар хайрихоҳлигига эга.

Митт Ромни “Биз америкаликлармиз. Биз барчасига қодирмиз”, дея ўз ғалабасига шубҳа қилмаётган бўлса, Барак Обама “Биз шунчалик чуқур кириб кетдикки, энди орқага қайтишга йўл йўқ”, деб таъкидламоқда.

Бугун номзодлар ўз тарафдорлари бирмунча кам бўлган штатларда ўз кампанияларини давом эттиради. Митт Ромни Пенсильвания ва Виржинияга отланса, Обама азалдан республикачилар тарафдори бўлиб келган Флорида, Огайо ва Колародога йўл олади.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, букмекерлик конторалари Обаманинг ғалабасига 2,4, Ромнининг ғалабасига 4 коэффицентда ютуқ ваъда қилишмоқда.

“Ватандош” газетаси сайлов жараёнларини изчил ёритиб боради.

 

 

SHARE