DJ.Piligrim Ўзбекистонга қайтди

Ўзбек ва Россия эстрадасида ўз йўналиши ва обрўсига эга бўлган DJ.Piligrimнинг хорижий компания билан тузган шартномаси ўз якунига етди, деб хабар беради Даракчи.ўз. Энди у фақат Ўзбекистонда ижод қилмоқчи.  Ўз мухлислари билан дийдорлашиш учун концерт дастурига тайёргарлик кўряпти. Маълум бўлишича, 11-12 декабр кунлари “Истиқлол” санъат саройида хонанда ўзининг яккахон концерт дастури билан тингловчиларни хушнуд этади. Мазкур концертда “Avtotest” электрон автомактаб дастурий маҳсулининг тақдимоти ҳам бўлиб ўтиши кутиляпти. Демак дастур давомида хонанда нафақат мусиқий иқтидорини намойиш этади, балки уларга ноодатий тарзда йўл ҳаракати қоидаларини ҳам ўргататди.

SHARE