ХВЖ: ЯИМ ҳам ўсади, ифляция ҳам

Халқаро валюта жамғармаси экспертлари  томонидан тайёрланган “Марказий Осиё ва Кавказ” деб номланган навбатдаги таҳлилида Қозоғистон, Туркманистон ва Ўзбекистонда иқтисодиёт ишончли ривожланаётгани ва инфляция кўрсаткичлари тушаётганлиги қайд этилади.

CA-NEWS сайтининг ёзишича, Кавказ ва Марказий Осиё давлатлари нафақат глобал иқтисодий инқирозга нафақат қарши турмоқда, балки иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаб, барқарор ривожланиш кўрсаткичларини сақлаб қолмоқда.

Халқаро валюта жамғармасининг мазкур таҳлилида мамлакатлар иқтисодиётини нефть-газ экспорт қилувчи ва импортга чиқарувчи тоифаларига ажратган ҳолда ўрганиб чиққан.

Прогнозларга кўра, нефть ва газ экспорт қиладиган мамлакатларда 2012-2013 йилларда иқтисодий ўсиш суръатлари бироз сусаяди. Сўнгги икки йил давомида бундай мамлакатлар иқтисодий ўсиш суръати 5,5 фоиз атрофида бўлиши тахмин қилинмоқда.

Туркманистондан Хитойга газ қувури ётқизилиши мамлакат иқтисодиётидаги ўсиш суръатларини жуда тезлаштиради. Натижада 2012 йилда 8, 2013 йилда 7,7 фоиз ўсиш кўрсаткичлари қайд этилиши мумкин. ХВЖ маълумотларига кўра, 2011 йилда Туркманистон ялпи ички маҳсулоти ўсиши 14,7 фоизни ташкил қилган эди.

ХВЖ прогнозларига қараганда, Ўзбекистонда ҳам иқтисодий ўсиш суръатлари юқори даражада қолади. Чунончи, 2012 йилда 7,4, 2013 йилда 6,5 фоиз ўсиш қайд этилишини ХВЖ экспертлари прогноз қилди.

Инфляция кўрсаткичлари эса Қозоғистонда 2011 йилги 8,3 фоиздан 2012 йилда 5, 2013 йилда 6,6 фоизга тушади. Туркманистонда эса бу кўрсаткич тегишинча 4,3 ва 6 фоиз миқдорида бўлиши тахмин қилинмоқда.

Ўзбекистонда эса инфляция кўрсаткичлари, ХВЖ ҳисоб-китобларига кўра, 10 фоиздан юқори бўлиб қолади.

 

SHARE