Ватандош. Тожикистонлик ўзбек шоири Ҳасанбой Ғойиб.

 

Шоир Ҳасанбой Ғойиб

Ҳасанбой Холмирза ўғли Ғойибов (Ҳасанбой Ғойиб) 1968 йилнинг 1-январида Тожикистон Республикаси Регар (Турсунзода) шаҳри ёнида жойлашган сўлим Боғбон қишлоғида таваллуд топган.  Отаси Холмирза Ғойиб ўғли  “Сешанба” давлат хўжалигида ишчи, онаси Инобат Даврон қизи  уй бекаси эдилар. Улар олти фарзандни вояга етиштирдилар,  Хасанбой оилада тўнғич ўғилдир.

Ҳасанбойнинг болалик даври асосан Боғбон қишлоғида ўтди. 1983 йили мазкур қишлоқ мактибини  8-синфни аъло баҳолар билан битириб, Турсунзода шаҳридаги 59-ҳунар техника билим юртида «Кўприкли кран машинисти» ихтисоси бўйича шу билим юртида таҳсил олди. Ўқишдаги ва жамоат ишларидаги фаол иштироки учун Ҳасанбой Холмирза Болгария Республикаси, Москва, Самарқанд, Панжакент шаҳарларида бепул туристик сафарларда бўлиб қайтди. У бошқа болалардан билимга чанқоқлиги, меҳнаткашлиги, бошқалар билан тез тил топа олишлиги ва адабиётга катта қизиқиши билан ажралиб турар эди. Болалигидан китобга алоҳида меҳр қўйиб у билан бир умр дўстлашади. Ҳасанбой Ғойибнинг илк мақоласи 1984-йилда Турсунзода шаҳарнинг бош ижтимоий газетасида «Самарқанд сайли» номи билан чоп этилган.  Шу йили унинг «Ўн олти ёшдамиз» номли илк шеъри, кейинчалик (1985й.) Наврўзиолам рукини остида қатор шеърларии чоп этилади.

1986 йили билим юртини имтиёзли диплом билан якунлаган Ҳасанбой Ғойибга билим юртидан Қозоғистон Политехника институга йўлланма берилади. У Олма-ота шахридаги Политехника институтининг металлургия факультетига ўқишга қабул қилинади. 1987-1989 йиллар Совет Армияси сафида, аввал Хабаровск шахрида сержантлик мактабида, сўнгра Пертоповловск- Камчатск шаҳарларида хизмат қилди.

 Армия хизматидан сўнг ўқишини давом эттирди. Политехника институтининг «Инженер механик» ихтисоси бўйича тамомлагач, Тожик Алюминий корхонасида иш фаолиятини аввал слесар-таъмирловчи, сўнгра пресслаш цехида механик, катта механик, цех бошлиғи ўринбосари, кейинчалик  эса пўлат-чўян қуюв цех раҳбари вазифаларида хизмат қилди.

2009-йилдан буён, Ҳасанбой Холмирза Техник мудириятига қарашли таъмирлаш бўлимида янги ташкил этилган Мониторинг ва таъмир ишларини планлаштириш бюросида бошлиқ бўлиб ишламоқда.

Тожикистоннинг энг йирик корхонаси ҳисобланмиш «Алюминии Тожикистон» заводида 20 йилдан бери ҳизмат қилиб келаётган ватандошимиз ўзини адабиётдан узоқлаштирмади. Бўш вақтида янги китобларни ўқиб ўз ижодий қаламини ўткирлашга ҳаракат қилди. Шу йиллар мобайнида ўзининг шеърий тўпламини нашрдан чиқарди. Бундан ташқари Ҳасанбой Ғойиб шаҳар ҳукумати нашри «Диёри Турсунзода», ижтимоий-сиёсий газетасида, Тожикистон ҳукуматига қарашли «Ҳидоят», «Халқ овози», «Замондош» газеталари ҳамда «Нафосат» журналлари билан ҳамкорлик қилиб ўзининг янги шърларини чоп этиб келмоқда. Ҳасанбой Ғойиб  Тожикистон Республикаси  Мустақилигининг 10 йиллигига бағишлаб ўтказилган «Жонажон Ватаним» конкурси ҳамда 2007 йили ўтказилган «Шеъри беҳтарин» республика конкурслари ғолибидир.

Ҳасанбой Ғойибнинг «Висол» (2001й.), «Рухим ранглари» (2002й.),  «Уйғониш фасли» (2004й.), «Кўнглим гуллари» (2007й.), «Юракнинг махзун тунлари» (2010й.) ва «Ҳажрида куяр кўнгил» (2012й.) номли китоблари чоп этилган.

 Шоир шеъриятининг асосини икки халқ -тожик ва ўзбек халклари дўстлигини тараннум этгувчи, инсонларни эзгуликка, иймонга чорловчи  шеърлар ташкил этади.  Бугунги кунда унинг  шеър ва қўшиқлари Тожикистонлик  ва Ўзбекистонлик ҳофизлар томонидан ижро этиб келинмокда.

 Мавлон Шукурзода тайёрлади.

***
 Ватандошимиз, Ҳасанбой Ғойибнинг айрим шеърлари: 
Қисмат ёзиги
Шоир бўлиш ёшлигимдан орзум бўлди,
Ёзганларим ўз дардларим, арзим бўлди.
Назар солсам эл хам менга дарддош экан,
Эл дардини куйлаш олий қарзим бўлди.

Улуғ бахтни насиб этди менга хаёт,

Икки элнинг мухаббати бўлди қанот.

Гох ўзбекча, гох тожикча тилда баёт,

Куйлаб яшаш менинг хаёт тарзим бўлди.

Мехмон бўлдим Хўжанд, Хатлон, Бешкентларда,

Мухлис пайдо қилдим шахар хам кентларда,

Шеърим қушиқ бўлди хатто Тошкентларда,

Дўстлик ипин бағлаш менинг фарзим бўлди.

Юрагимда туйғуларим сувдек зилол,

Қутлуғ бўлсин икки элга хур истиқлол!

Бири қуёш бўлса бири менга хилол,

Икки элнинг мадхин куйлаш қарзим бўлди.

28.04.2012йил

***

Шу азиз юрт

Туғилган юрт она каби азизлигин

Дилдан туйиб яшамоқ ҳам матонатдир.

Ватан учун хизмат қилсанг чин юракдан,

Ерда босган ҳар қадаминг зиёратдир.

Маърифатли бўлсин дея она элим,

Заҳмат чексанг ўлмасин деб она тилим.

Юрагингни кесиб ўтса ҳақнинг йўли,

Ҳар нафасинг, ҳар бир онинг ибодатдир.

Эй ватандош, шу азиз юрт- онаТурон

Барчамизга жондек азиз, қутлуғ макон.

Кел, яшайлик шу Ватанда аҳил, омон,

Аҳиллик ҳам яратганга итоатдир.

13.03.2010.

***

Ниятинг – йўлдошинг

“Ниятинг – йўлдошинг” дейдилар азал,

Яхши ниятларга тўлсин дилимиз.

Ҳар янги кун бизга бахт олиб келсин,

Нурли, равон бўлсин бизнинг йўлимиз.

“Ниятинг – йўлдошинг” дейдилар азал,

Элим, сенга садқа бўлсин жону-тан.

Сенинг камолингни кўрмоқ – истагим,

Сенинг ободлигинг бахтимдир, Ватан!

11.01.2010 й

***

Шоирлик

Шоирликни маддоҳлик билиб,

Қалам тутган булҳаваслар кўп.

Топган сўзни қофия қилиб,

Мадҳиялар ёзишар тўп-тўп.

Англолмаслар, шоирлик асли,

Худо берган дарддир, жабрдир.

У таъмага бўлмагай таслим,

Шоир қалби улкан қабрдир.

Фақат ёниб битса ярашар,

Она юртни куйлаб қасида.

Шоир таъма либосин ташлар,

Шеъриятнинг бўсағасида.

06.04.02.

***

Мавлоно Жалолиддин Румий- Балхий газалига мухаммас

 Ширу шакар

Гуфтам: эй, ту xонона мен ошигинг буларман,

Куйингда неча йилдир куйиб, ёниб юрарман.

Уйинг остонасида зор, интизор турарман,

Дони, ки ман зи олам ёлгиз сани севарман,

Гар дар барам наёи, андар гамат уларман.

 

Чаро санам сахтдили, токай багрим тиларсан,

Севишимни сен узинг ахир яхши биларсан?

Гохо шух назар ташлаб ахволимдан куларсан,

Ман ёри бовафоям, бар ман xафо киларсан,

Гар ту маро нахохи, ман худ сани тиларман.

 

Ман ошиқи васли ту, ту тахти Сулаймонам,

Сенинг учун майли, ёр, нисор мекунам чонам.

Гар рахми ту наояд, бисузад хонумонам,

Руи чу мох дори, ман содадил аз онам,

З-он шаккари лабонат ман як буса тиларман.

 

Сан кибру хаво айлаб осмонларда учарсан,

Нозу карашманг бирла менга кафан пичарсан.

Улсам агар тусатдан «Э вох» дея кучарсан,

Ту хамчу шери масти, мани коним ичарсан,

Ман чу сагони куят дунболи ту кезарман…

 

Гар хохи аз чашмонам ашки хунолуд резад,

Як лахза нигох бахшад он чашмони фирузат.

Ёки зар, бахмал ёпиб менинг тобутим безат,

Фармои гамзаатро, то хуни ман бирезад,

В- арна санинг ишкингда мен бир ёзгур ёзарман.

 

Ошиги бенавонгман, аклим кирган онимдан,

Хажринг утида ёниб мадор кетди жонимдан.

Ошиклар тумор этса арзир менинг конимдан,

Хар дам ба хашм гуи: кетгил менинг ёнимдан,

Ман руи сахт карда(м) наздики ту турарман.

 

Эх, канча сарсон юрдим дашту биёбонингда,

Бир гадога жой йукми мулки Сулаймонингда?

Лайлимсан, Ширинимсан сан икки жахонимда,

Рузи нишаста хохам ёлгиз сенинг ёнингда,

Сен-ла чогир ичаман, хам ман Кайс буларман.

 

Келмасин деб бар дарат монди хазор кулфхо,

Кетмагайман булса хам бошимга дор ин зулфхо.

Токати ток булдими , дигар намуд рафторро,

Мохе, чу Шамси Табрез гайбат намудо гуфто:

Аз ман дигар мапурсед, ман суйладим, борарман.

***

 

SHARE