Россиялик эксперт Москванинг Қирғизистон ва Тожикистон армияларини қуроллантириш қарорини танқид қилмоқда

asdgf

Aлександр Князев

“Москвадагилар Россия Тошкент билан қандайдир зиддиятга бориб, бутун бошли минтақадан айрилиб қолишини тушунади, деб умид қиламан”, – деди Россия Фанлар академияси Шарқшунослик институтининг минтақавий дастурлар мувофиқлаштирувчиси Александр Князев.

Polit.uz билдиришича, у Москванинг Қирғизистон ва Тожикистон армияларини қуроллантириш учун 1,5 миллард АҚШ доллари ажратиш тўғрисидаги қарорни танқид қилиб чиқди.

А.Князевнинг сўзларига кўра, ташқаридан на Қирғизистон ва ва на Торжикистонга биров таҳдид қилаётгани йўқ. Қайтанга ушбу мамлакатлар ҳукуматлари ушбу қуролни ўз фуқароларига қарши ишлатиши мумкин. “Мен ушбу қарорга битта сабабга кўра танқидий қарайман. Қирғизистонда ҳам, Тожикистонда ҳам айни пайтда яширин ҳолатдаги ички зиддиятлар мавжуд. Лекин тажрибанинг кўрсатишича, иккала республика ҳукумати ҳам ўз фуқароларига қарши армия, умуман олганда, ҳарбий куч ишлатишдан тортинмайди”, – деб унинг сўзларидан иқтибос келтиради Centrasia.ru вебсайти.

У яқинда Помирда рўй берган ихтилоф ва 2010 йил июнь ойида Қирғизистон жанубида содир бўлган этник можарони мисол қилиб келтиради.