Россиянинг Ўзбекистон товар айланмасидаги улуши 28,9 фоизни ташкил этади

Ўзбекистон давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг тўққиз ойида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги жами товар айланмаси 7,9 фоизга ўсиб, 5,596 млрд. АҚШ долларини ташкил этди.
Ўзбекистондан Россияга қилинган экспорт ҳажми январь-сентябрь ойларида 3,88 млрд. долларни ташкил этган, ўтган йилнинг ушбу даврида эса мазкур кўрсаткич 3,483 млрд. доллар эди.

Россиядан Ўзбекистонга импорт қилинган товар вахизматлар ҳажми ҳисобот даврида 1,703 млрд. доллардан 1,716 млрд. долларга ошган.

Шуни алоҳида қайд этиб ўтиш керакки, Россия Ўзбекистоннинг энг йирик савдо шериги бўлиб қолмоқда, унинг республика товар айланмасидаги улуши 28,9 фоизни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, 2012 йил январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси жами 19,374 млрд. долларни ташкил этди, бу 2011 йилнинг шу давридагига қараганда 2,3 фоизга камдир.

 

SHARE