Ўзбекистон учун ОЧЛга «2+1»та ўрин ажратилди!

Осиё футбол конфедерациясининг Профессионал футбол қўмитаси йиғилиши якунига етди ва унда бир қатор масалалар кўриб чиқилди. Уларнинг энг сўнггиси ва муҳими — Осиё чемпионлар лигаси учун мамлакатларга ажратиладиган квоталар масаласи эди.

Йиғилиш якунида Ўзбекистон учун 2+1та ўрин бериладиган бўлди, деб хабар беради Стадион.ўз сайти. Бу сафар ҳам битта жамоамиз ўз иштирокини Шарқ минтақасида тўғридан-тўғри гуруҳ босқичидан бошлайдиган бўлди. Яна бир жамоамиз Ғарб минтақасининг гуруҳ босқичида ўз иштирокини бошласа, учинчи клубимиз иштирокни Ғарб минтақасининг саралаш босқичидан бошлайди.

ОФК Профессионал футбол қўмитасининг ушбу қарори 29 ноябрь куни бўлиб ўтадиган ОФК Ижроқўмида тасдиқдан ўтганидан кейин кучга киради ва у 2 йил давомида амалда бўлади.

SHARE