Америка-Ўзбекистон. Америка компанияси ОКМКдаги кислород станциясини модернизация қилади

Американинг Red Mountain Energy Corporation компанияси “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” ОАЖдаги кислород станциясини модернизация қилади.

Red Mountain Energy Corporation ва ОКМК кислород станциясини тўкис топшириш шарти билан қиймати $19 млн.лик модернизация қилиш ишлари бўйича шартномани имзолашди.

Лойиҳа доирасида қўшимча ускуналарни ўрнатиш режалаштирилмоқда, бу станциянинг унумдорлигини 20% га ошириш, яъни йилига 131,4 млн.м кубгача техник кислородни ишлаб чиқариш имконини беради.

Модернизациялаш доирасидаги қурилиш ишлари ОКМКнинг ўз кучи асосида амалга оширилади. Лойиҳа икки йил давомида амалга оширилади, деб ёзади UzDaily.

Умумий қиймати $26,2 млн.лик лойиҳа Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг $19 млн. миқдоридаги кредити ҳамда ОКМКнинг $7,2 млн. миқдордаги ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.