Америкада ўқиган талабаларга АҚШда қолиш шартлари юмшатилади

Имтиёзга математиклар ва технологлар эга бўлишади.

АҚШ Конгресси вакиллар палатаси математика ва янги технологиялар йўналишида Америка ОЎЮларини битирган талабалар учун яшаш учун рухсатнома олиш шартларини юмшатиш ҳақидаги қонун лойиҳасини қабул қилди.
Имтиёзга  математиклар ва технологлар эга бўлишади. Бундан кўзланган мақсад АҚШда юқори технологиялар сохасини ривожлантириш ва шу соха мутахассисларига мамлакатнинг муҳим тармоқларида меҳнат қилиш имкониятларини яратишдан иборат. Энди мазкур қонун лойиҳасини сенат тасдқилаши керак, бироқ бу юқори палата ҳозирда бюджет масалалари билан банд ва катта эҳтимол билан ушбу қонун лойиҳаси кейиги йил бошида кўриб чиқилади. Зеро, АҚШ миграция сиёсати 2013 йилда Конгресс олдидаги муҳим масалалардан бири бўлиши кутилмоқда.

Аввалроқ республикачи сенаторлар Жон Кайл ва Кэй Бэйли Хатчисонлар ноқонуний миграция муаммосини ҳал этиш бўйича ўз таклифларини илгари сургандилар. Уларнинг режасига кўра, ноқонуний мигрантларнинг АҚШда туғилган болалалари доимий яшаш ҳуқуқига эга бўлади (“яшил карта”), лекин фуқаролик берилмайди.

Тахминларга кўра, аввалига уларга ўқиш ва ҳарбий хизматни ўташ ҳуқуқини берувчи виза берилади. Таълим олган ёки 4 йил АҚШ қуролли кучларида хизмат қилганлан кейин, улар иш визасини олишлари мумкин бўлади, шундан кейингина уларга грин-карт берилиши мумкин бўлади. Шу йили ёзда АҚШ маъмурияти болалигида АҚШга келиб қолган ноқонуний мигрантлар фарзандаларининг яшаш талабларини юмшатишни назарда тутувчи янги қоидаларни эълон қилганди.

Унга кўра, 5 та талабга жавоб берадиган мигрантларга АҚШда қолишга русат этилган. Талаблар қуйидагича: АҚШга 16 ёшга тўлмасдан келган бўлса; охириги беш йилда узлуксиз равишда АҚШда яшаган бўлса; мактабда ўқиётган, уни тугатган ёки умумий ўрта таълим ҳужжатига эга бўлса; заҳирадаги ҳарбий хизматчи бўлса; қонунни бузмаган бўлса ва ёши 30 дан катта бўлмаса.

Ушбу қонунчилик ҳозирда АҚШда яшаётган келиб чиқиши Лотин Америкаси ва Мексикадан бўлган 800 минг атрофидаги ноқонуний мигрантларга бевосита боғлиқ. Улар доимий равишда депортациядан қўрқиб яшашади. Уларга аллақачон чўздириш мумкин бўлган икки йиллик меҳнат визаси берилиши керак. Автоматик равишда АҚШ фуқаролигини олиш ва бемалол давлатларга чиқиб келиш ҳақида ҳозирда гап-сўз йўқ. АҚШ раҳбари Барак Обаманинг фикрича бу вақтинчалик йўриқнома, шу боис шундай мигрантларнинг ҳуқуқини таъминловчи қонунни тезроқ қабул қилиш керак.