МДҲ давлат раҳбарлари кенгашида 20 дан ортиқ ҳужжатлар имзоланди

Туркманистон пойтахти Ашхободда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда 20 дан ортиқ ҳужжатлар имзоланди, деб хабар беради РИА Новости. Шу жумладан, МДҲга аъзо-давлатлар раҳбарлари томонидан ҳартомонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш декларацияси, 2013 йилни МДҲда экологик маданият ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш йили, деб эълон қилиш ҳақида қарор, Ҳамдўстликнинг интеграциялашган валюта бозорини ташкил этишда ҳамкорлик битими сингари ҳужжатлар имзоланган.

Йиғилиш сўнггида иштирокчилар МДҲнинг бирлашган ҳаво мудофааси тизимини ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларини тасдиқлашди. 2013 йилда Арманистон, Озорбайжон, Белорусь МДҲнинг маданият пойтахтлари сифатида турли тадбирларни амалга оширишади.

МДҲ давлат раҳбарлари кенгашида Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг етмиш йиллигига тайёргарлик кўриш масаласи ҳам муҳокама қилинган.

SHARE