Ўзбекистон Буюк Британия ҳарбий ҳаво кучларига ўз ҳудудидан фойдаланишга рухсат берди

Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги ялпи мажлисида маъқулланган қонунга кўра, Буюк Британия ва Шимолий Ирландия қўшма қироллиги ҳарбий ҳаво кучлари Ўзбекистон ҳудудидан транзит мақсадларида фойдаланиши мумкин. Бу ҳақда РИА Новости хабар беради.

Қонун талабларига кўра, Ўзбекистон Буюк Британиянинг Афғонистонда хавфсизликни таъминлаш миссиясида иштирок этаётгани учун, шунингдек, бир қатор халқаро ҳужжатлар талаблари асосида ўз ҳаво кенгликларидан фойдаланишга рухсат берган.

Шу билан бирга, Буюк Британия  ҳаво кучлари Ўзбекистон ҳудудига қўнмасдан транзит сифатида фойдаланиши керак.

SHARE