Севара Назархон: “шунақанги тамбал санъаткорларни кўрганман…”


Россиянинг “Первый” телеканали “Голос” телелойиҳасида иштирок этаётган Севара Назархон мусобақанинг иккинчи босқичига йўл олгани ҳақида хабар бергандик. Севара ўзининг бетакрор ижроси билан рус томошабинларини  тобора ўзига ром қилиб олмоқда. Бунга унинг телетанловдаги иккинчи чиқиши ҳам мисол бўла олади. Уитни Хьюстоннинг “Run to you” қўшиғини ижро этган ҳамюртимиз шу куни яна бир бор барчани бирдек лол қолдирди.

Севаранинг муваффақиятлари телеканал журналистларини ҳам бефарқ қолдирмади. Куни кеча улар ўзбекистонлик хонададан интервью олишди. Қуйида ана шу савол-жавобни ҳавол этамиз.

 Сиз профессионал, омадли қўшиқчисиз. Нега айнан “Голос” лойиҳасида иштирок этишни танладингиз? Танлов сиз кутган натижани беряптими?

 

 – Ушбу танловда иштирок этаётганларнинг кўпчилигини мусиқа билан яшаётган, шундан нон топаётган инсонлар ташкил эатди.  Кейинги босқичга ўта олмаганлар орасида  ҳам яхши хонандалар бор эди.  Мен биринчи бу лойиҳанинг АҚШдаги вариантини кўргандим. Кейин Британиядаги вариантини ҳам томоша қилдим. Кўрсатув мени қизиқтириб қўйди ва уни ҳам йиғлаб, ҳам қувониб, баъзида эсабийлашиб кузатардим.  Дўстларим лойиҳанинг Россиядаги вариантида қатнашишни таклиф қилишганида, иккинланиб ўтирмай розилик бердим ва бундан афсусланмайман!


— Нега айнан Агутиннинг жамоасини танладингиз?


 Кўп ўйлаб ўтиришга вақт йўқ эди. Саҳнада туриб бор-йўғи саноқли сонияларда қарор қабул қилиш керак эди. Шунда мен энг тўғри йўлни танладим: ақлга қулоқ тутмай, юрак амрини бажо келтирдим. Ўйлайманки юрагим мени алдамайди!


– Ушбу танловда қатнашаётганлар орасида сиз ижодини юқори баҳолайдиган вокалчилар борми?

 Лойиҳада иштирокини давом эттираётган деярли барча иштирокчиларни кучли санъаткорлар деб биламан. Табиийки, мен кўпроқ ўз жамоамдагиларни кузатдим ва улар ҳақида аниқроқ фикр билдиришим мумкин. Мисол учун  Артём Качарян билан бир саҳанада қолишни истамасдим! R’n’B йўналишида у жуда моҳир вокалист. Менга яна Настя Спиридонова ва Дина Гариповларнинг чиқишлари маъқул келяпти.


— Сизнингча, Россия мусиқа оламига кириш ва у ерда муваффақиятга эришишнинг қандай йўли бор?

 Бу  борада мен мутахассис эмасман. Лекин инсон албатта иқтидорли, меҳнаткаш ва бирозгина омадли бўлиши керак, менимча. Мен иқтидорли, лекин шунақанги тамбал санъаткорларни кўрганманки, бу шунчаки даҳшат! Шунақа пайтда бошига бир туртиб, “Ҳой, кўзингни каттароқ оч! Ҳаёт ўтиб кетаяпти!”, деб бақиргинг келади. Ёки баъзида иқтидори бўлади, бироқ омади келмайди. Бунда Александр Градскийга ўхшаган узоқни кўра оладиган, керакли масалаҳат бера оладиган инсонлар жуда ас қотади.

Агар Россия мусиқа олами инқирози ҳақида гапирадиган бўлсак, унда “Голос” лойиҳаси айнан шу муаммога яхшигина жавоб бўла олади. Бу лойиҳа қўшиқ куйлашни билиш кераклигини, жонли ижрода куйлаш қўрқинчли эмаслигини ва бундай кишилар жуда кўплигини эслатиб қўйди. Лойиҳада қатнашаётган исталган бир иштирокчини олиб, бемалол юлдуз даражасига олиб чиқиш мумкин. Асосийси, танлов мобайнида ёш талантларга узининг  қимматли маслаҳатларини бериб бораётган устоз санъаткорларнинг ўгитлари  айни вақтда эфир орқали бизни кузатаётган яна минглаб қобилият эгаларига ҳам маҳорат дарсини ўтамоқда.


– «Голос» лойиҳасида ғалаба қозониш учун нима қилиш кераклигини биласизми?


 Билмасам, у жуда пухта ўйланган лойиҳа, шунинг учун унда қатнашишнинг ўзи жуда мароқли деб ўйлайман.

даракчи.ўз

SHARE