Good Bye, бир доллар!

АҚШ Конгресси бир долларлик банкнотлардан воз кечиш ҳамда уларнинг ўрнига танга пулларни жорий этишга оид қонун лойиҳасини муҳокама қилмоқда. Аммо америкаликлар бу ташаббусдан унчалик ҳам мамнун эмас.

Rasmussen Reports компанияси томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра, респондентларнинг бор-йўғи 21 фоизи Жорж Вашингтон сурати туширилган банкнотлардан воз кечиш тарафдори бўлса, 59 фоизи қатъий қарши эканлигини билдиришган. Яна 20 фоиз киши бу ҳақда жавоб беришга иккиланган.

Ушбу банкнотдан воз кечиш тарафдорларининг фикрича, федерал ҳукумат уни 150 йилдан бери чоп этиб келади. Ваҳоланки, бу катта харажат. Агар тегишли чоралар кўрилса, етарлича маблағ иқтисод қилиниши мумкин. АҚШ ҳисоб палатасининг аниқлашича, бундан мамлакат ғазнаси 30 йил давомида 4,4 миллиард доллар тежаш имконини беради.

Бир долларлик купюраларни алмаштириш осон кечмаслиги аниқ. АҚШ ғазначилиги амалиётга ҳар йили 8,4 миллиард доллар маблағ киритади, уларнинг қарийб 2 миллиарди 1 долларлик банкнотлардир. Ваҳоланки, ҳар йили турли емирилиш ҳам зарарланиш оқибатида 3,2 миллард долларлик бир долларлик купюралар муомаладан чиқарилади.

Банкнотларни тангага алмаштиришга қарши чиқаётганлар, ўз навбатида, тангаларнинг ноқулайлигидан нолишган.

SHARE