Осиё 2030 йилга бориб зўрларнинг зўри бўлади

worldmeets.us

2030 йилга бориб, Осиё АҚШ ва Европага нисбатан кучли иқтисодий салоҳиятга эга бўлади. Бу ҳақда Америка махфий хизмати томонидан тайёрланган маърузада қайд этилади.

Яқин йигирма йилликда Хитой ўз иқтисодий салоҳияти бўйича Американи қувиб ўтади. Маърузада ривожланган мамлакатлар иқтисодий ўсиш суръатлари сусаётгани, ҳаёт даражаси пасайиб, ёш жиҳатдан кексайиш жараёни кечаётганига алоҳида урғу берилади.

“2030 — глобал тенденциялар” деб номланган маъруза Барак Обама президентлигининг иккинчи муддати учун махсус тайёрланган бўлиб, у АҚШ президенти маъмуриятига янги стратегия ишлаб чиқишга мўлжалланган.

Таҳлилчилар фикрича, Европа, Россия, Япония мамлакатларида бундан буёғига иқтисодий ўсиш суръатлари секин-секин пасайишда давом этади. Аммо маъруза муаллифлари Хитой Америка каби глобал масалаларга аралашадиган давлат сифатида намоён бўлмайди.

Сўнгги йигирма йилликнинг асосий муаммолари сифатида таҳлилчилар аҳолининг қариши, ўрта синф вакилларининг кўпайиши, шунингдек, табиий ресурсларнинг емирилишини кўрсатиб ўтишган.

Ўша даврга бориб, дунёдаги жараёнларга ҳарбий техникалар, давлат бошқаруви усуллари, сепаратизм ҳамда янги теҳнологиялар пайдо бўлиши каби омиллар жиддий таъсир кўрсатади.

SHARE