Ўзбекистонда маҳаллий авиақатновлар нархлари арзонлаштирилди

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси баъзи маҳаллий қатновлар учун чипталар нархини арзонлаштирганини эълон қилди.

Компания  матбуот хизмати хабар беришича, Андижон, Наманган, Фарғона қатнайдиган самолётлар учун бир томон учун чиптанинг нарҳи 67 минг сўм этиб белгиланди. Бу нарх ичига қўшимча йиғимлар ҳам киради.

Шуни эслатиб ўтиш керакки, бундан аввалроқ компания Самарқандга бўлган рейсларнинг чипта нархини ҳам арзонлаштирган ва бир томон учун битта чиптанинг баҳоси 40 минг сўм этиб белгиланганди. Ушбу тарифлар 2012 йилнинг 31 декабрга қадар амал қилади.

 

SHARE