Ўзбекистонда Chevrolet Lacetti нинг янги модели ишлаб чиқилди

Ўзбекистонда Chevrolet Lacetti нинг янги модели ишлаб чиқилди. Лойиҳа ҳозирда синовдан ўтказилмоқда ва агарда у ишончни оқласа, 2013 йилнинг сентябр ойида сотувга чиқарилиши мумкин. Лекин ҳозирданоқ янги версияга киритилган майда ўзгартишлар ҳақида гапириш мумкин, деб ёзади Bibi.uz

Автомобиль салонида катта ўзгаришлар йўқ, лекин унинг ташқи кўриниш бирмунча янгиланган. Булар асосан олд чироқ, бампер, капот ва қанотларда кўзга ташланади.


Шунингдек, ғилдирак дисклари янгиланган, орқани кўрсатувчи ён кўзгу эса автоматлаштирилган. Орқа томон ўзгармаган. Фақатгина Chevrolet логотипи Спарк ва Кобальтдагидек нурқайтарувчи қилинган. Бундан ташқари, амортизатор такомиллаштирилган. Энг катта янгилик унга euro-5 стандартига жавоб берувчи 1.5 двигателининг (Chevrolet Cobalt аналоги) ўрнатилганидир.


Хали унинг ҳаракатланиш ва динамик сифати ҳақида гапиришга эрта. Лойиҳа устида юзлаб муҳандислар ва технологлар иш олиб бормоқда. Ушбу модель ҳам МДҲга экспорт қилиниши кўзда тутилган.