Time журнали Барак Обамани йил одами, деб эълон қилинди

10-p121612ps-0100

Time журнали АҚШ президенти Барак Обамани иккинчи марта “Йил одами” деб эълон қилди. Таҳририят фикрига кўра, Обама  мамлакатдаги ўзгаришлардан фойдаланиб, ҳам оқ танлилар, ҳам бошқа рангдаги сайловчилар қўллаб-қувватловига эриша олди. Журнал Обамани “янги Американинг меъмори, яъни қайсидир маънода тимсоли” сифатида баҳолаган.

2008 йилги сайловларда ғалаба қозонган Барак Обама ҳам “Йил одами” деб тан олинган эди.

Жорий йилда Барак Обамадан ташқари ушбу нуфузли журнал рейтингида Миср президенти Муҳаммад Мурси, АҚШ давлат котиби Ҳиллари Клинтон, унинг турмуш ўртоғи, Американинг собиқ президенти Билл Клинтон, Yahoo! бош директори Марисса Майер, Apple бош директори Тим Кук, шунингдек, покистонлик блогер Малала Юсуфзайлар бор эди.

Time журналига кўра, “Йил одами”га жорий йилда инсоният ҳаёти ҳоҳ ижобий, ҳоҳ салбий бўлсин, катта таъсир кўрсатган шахслар ёки шахслар гуруҳи сазовор бўлиши мумкин.

SHARE