MTVA -2012 ғолиблари эълон қилинди. 16 та номинацияда ғолиблар тақдирланди.

mtva-2012

22 декабрь куни пойтахтимиздаги “Истиқлол” санъат саройида “Ўзбекистон Маданияти ва санъати форуми” жамғармаси, Муаллиф ва ижрочилар гильдияси ҳамда TVM канали томонидан ўтказиладиган анъанавий M&TVA тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. 7-маротаба ташкил этилган мазкур тадбирда бу йил 16 та йўналишда ғолиблар аниқланди. Бундан ташқари яна 3та махсус мукофот ҳам топширилди.   Йил лауреатлари билан эса қуйида яна бир бор танишиб олишингиз мумкин.

– Йилнинг энг яхши аёл хонандаси – Райхон;

– Йилнинг энг яхши эркак хонандаси – Ж.Позилжонов;

– Йилнинг энг яхши радиобошловчиси – З.Аҳмаджонов (Замин ФМ);

– Йилнинг энг яхши телелойиҳа дизайни – “Форум хабарлари” (Форум ТВ);

– Йилнинг энг яхши актёри – А.Умирзоқов;

– Йилнинг энг яхши актрисаси – С.Солиева;

– Йилнинг энг яхши саундтреки – “Хай-хай қизалоқ” филмига ишланган саундтерк;

– Йилнинг энг яхши клипи – “Муҳаббатнома”- Шоҳруххон;

– Йилнинг энг яхши қўшиғи – “Тўкилиб” – Шаҳзода;

– Йилнинг энг яхши фильми – “Энди дадам бўйдоқ” -реж А.Узоқов;

– Йилнинг энг яхши режиссёри – Ё.Тўйчиев;

– Йилнинг энг яхши телелойиҳаси – “Ошга марҳамат-2” (ТВМ);

– Йилнинг энг яхши бошловчиси – О.Рихсибеков (ТВМ);

– Йилнинг энг яхши гуруҳи – “Уммон”;

– Энг яхши мусиқа композиция муаллифи – Ш.Зокиров;

– Йил воқеаси – “Style.Uz”.

– Йил кашифёти – Ёшлар театри актёрлари ака-ука Хасан ва Хусан Солиховлар;

– Ўзбекистон маданияти ва санъати ривожига қўшган буюк хизматлари учун – Обид Юнусов, Тамара Камолова ва Қаюм Абдураҳмонов.

lollllllllllllllllllllllll