Санжар Раҳмонов 22 август куни Лас-Вегасда рингга чиқади

Флойд Мэйвезернинг промоутерлик компаниясида фаолият олиб бораётган ўзбекистонлик боксчи Санжар Раҳмонов навбатдаги жангини ўтказиш санаси маълум бўлди. Бу ҳақида Ўзбекистон-24 телеканали хабар тарқатди.

Спортчимиз 22 август куни Лас-Вегасда америкалик ЛаДариус Миллерга қарши жанг қилади.

Маълумот учун, Миллер фаолияти давомида 14 та жанг ўтказган ва уларнинг 13 тасини ғалаба (4 таси нокаут) билан якунлаган. Битта жангни  мағлубият билан якунлаган.

SHARE