Ўзбекистоннинг таниқли журналистларидан бири вафот этди

Ўзбек журналистикасига улкан ҳисса қўшган, фидоий инсон, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Ниғмонжон Орипович Муҳаммаджонов 2017 йилнинг 17 август кунида вафот этди. Бу ҳақида qalampir.uz хабар тарқатди.

Ниғмонжон Муҳаммаджонов 1939 йил 21 июнида таваллуд топган. Тошкент Давлат университетининг журналистика факультетида таҳсил олиб, аввал “Қишлоқ ҳақиқати” газетаси таҳририятида, сўнгра “Халқ сўзи” газетаси таҳририятида фаолият юритган.

Н.Муҳаммаджонов шахсан Биринчи Президент Ислом Каримовнинг тавсияси билан 2003 йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист унвонига сазовор бўлган.

Марҳум Тошкентнинг Кўкча даҳасида жойлашган “Шайх Зайниддин” жомеъ масжиди қабристонига дафн этилади.

Vatandosh жамоаси марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия билдиради.

SHARE