Ўзбекистонда 6 тонналик палов тайёрланди

8 сентябр куни Тошкент шаҳрида дунёдаги энг катта палов номинацияси бўйича Гиннес рекордлар китобига кириш учун расмий уриниш бўлиб ўтади.

Блогер Хушнудбек Худойбердиевнинг айтишича, тадбир “Ўзбегим” миллий қадриятлар фестивали доирасида ўтказилади. Фестивал ҳамда ўзбек паловини Гиннес рекордлар китобига киритиш лойиҳаси “Миллий” телеканал ташаббуси билан ўтказилмоқда.

Кеча Олмалиқ шаҳрида репетиция ўтказилди ва унда 50 дан ортиқ энг олди ошпазларимиз 6 тоннадан ортиқ палов тайёрлашди. Тайёрланган палов 22 минг нафардан ортиқ Олмалиқ шаҳри аҳолиси ҳамда меҳмонларига тарқатилди.

Махсус қозон Олмалиқ кон-металлиргия комбинатида тайёрланди. Унинг диаметри 4,2 метр, чуқурлиги 1 метр, оғирлиги 7 тоннадан ошиқ, ҳажми 8 минг литр.

Репетиция кутилганидан ҳам жуда муваффақиятли ўтган. Насиб қилса, 8 сентябр куни ўзбек палови довруғи бутун жаҳонга намоён қилинади.

uz24.uz

uz24.uz

 

SHARE