Ўзбекистон ҳукумати ўқитувчи ва шифокорларни пахта теримига жалб этишни тақиқлади

Ўзбекистон ҳукумати 2017 йилги мавсумда балоғат ёшига етмаган ёшларни, шунингдек, Соғлиқни сақлаш соҳаси ва таълим соҳаси ходимларини пахта теримига жалб этишни тақиқлади.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги расмий сайтида ёзилишича, 15 август куни вазирнинг биринчи ўринбосари Эркин Муҳитдинов АҚШнинг халқаро муносабатлари бўйича Сенат қўмитаси делегацияси билан учрашув вақтида Вазирлар Маҳкамаси 8 август куни шу ҳақда қарор қабул қилгани ҳақида маълум қилган.

Эркин Муҳитдинов умуммиллий ахборот кампанияси шарофати билан жамоатчилик эндиликда тақиқланган меҳнат муносабатлари амалиётлари тўғрисида яхшироқ хабардор қилинмоқда.

Учрашувда болалар меҳнатига йўл қўймаслик, Ўзбекистонда одам савдоси профилактикаси бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда меҳнат миграцияси соҳасидаги қайта ўзгаришлар билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Ўзбекистонда пахта терими мавсуми сентябрь-ноябрь ойларига тўғри келади. Қайд этиш керакки, олдинги йилларда ўқувчилар, ўқитувчилар ва шифокорлар пахта теримига жалб этиб келинган.

 

SHARE