АҚШда ўзбекистонлик Дониёр Абдумажитовни отиб кетишди

Дониёр Абдумажитовнинг турмуш ўртоғи Шаҳлонинг айтишича, улар оилавий 2017 йилнинг июнь ойида АҚШга “Green card” лотореяси ютуғи орқали катта умидлар билан келишган. Дониёр Шимолий Нэшвиллдаги кичик пицца дўконида етказиб берувчи вазифасида ишлаган.

Кеча, 25 август куни буюртмани етказиб бериш вақтида Дониёр ўз машинасида ўқотар қурол ёрдамида отиб кетилган. Ўқ унинг бош қисмига теккан ва оғир тан жароҳати етказган.

Дониёрни бехуш ҳолда машинаси ёнидан топишган. Воқеа тунда содир бўлгани сабабли, уни икки соатлардан кейин оғир аҳволда топишган.

Шаҳло уларнинг тўрт нафар фарзандлари борлиги ва энг кичиги 4 ёшда эканлигини айтиб ўтган.

Дониёрнинг оиласига ёрдам бериш учун жамғарма ташкил этилган. Ҳозиргача жамғармага 413 кишидан 26 минг АҚШ долларидан ортиқ маблағ келиб тушган.

Оилани қўллаб-қувватламоқчи бўлганлар қуйидаги линк орқали қўлдан келгунча ёрдам беришлари мумкин:

https://www.gofundme.com/helpdoniyor

 

 

SHARE