Бир суткада “Дўстлик” назорат пунктидан 5 мингдан ортиқ одам ўтди

Қирғизистон–Ўзбекистон чегарасидаги “Дўстлик” постидан бир кунда 5 мингдан ортиқ одам ўтди. Шунингдек, Қирғизистон ҳудудидан Ўзбекистонга ва аксинча, Ўзбекистондан Қирғизистонга ўтган 300га яқин автомобиль рўйхатга олинди. Худди шу рақамларни ОАВга БМТнинг гиёҳванд моддалар ва жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси бошлиғи Юсуф Қурбонов ҳам келтирди. Бу ҳақида Коммерсант.uz сайти хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, БМТ кўмаги билан назорат пунктида икки мамлакатнинг ҳуқуқни мухофаза қилиш органлари ходимлари учрашди ва жиноятчиликка қарши кураш чораларини муҳокама қилди. Шунингдек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигини амалга оширишга йўналтирилган махсус офис очилди.

Мамлакатлар ўртасида 14 та назорат пункти мавжуд бўлиб, шулардан 11 таси йўл транспорти, 3 таси темир йўл транспортига мўлжалланган. Хабарларга кўра, 2005 йилда ҚР ва Андижон ҳодисаларидан сўнг чегарадан ўтиш шартлари мураккаблашди. 2010 йилнинг апрель, июнь ойларидаги Қирғизистондаги ҳодисаларидан кейин эса Ўзбекистон Республикаси қирғизистонликларга мамлакат ҳудудига таклифнома ёки телеграмма орқали киришга рухсат берди.

SHARE