Ўзбекистон ва Қирғизистон Косонсой (Ўртатўқай) сув омборидан биргаликда фойдаланади

Ўзбекистон ва Қирғизистон Жалолобод вилояти Олабуқа туманида жойлашган Ўртатўқай (Косонсой) сув омборининг сув ресурсларидан биргаликда фойдаланади. Бу жорий йил 5 октбярь куни А. Атамбоевнинг Тошкентга давлат ташрифи давомида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўртасида Қирғизистон Республикасининг Жалолобод вилояти Олабўқа туманида Ўртатўқай (Косонсой) сув омборининг сув ресурсларидан давлатлараро фойдаланиш тўғрисидаги битимда ўз аксини топган.

Шу пайтга қадар мазкур сув омбори Ўзбекистон томонидан эксплуатация қилинар эди. Янги битимга мувофиқ, эндиликда сув омбори бошқаруви қирғиз тарафига ўтди. Қирғизистон қишлоқ хўжалиги вазири Нурлан Мурашевнинг айтишича, янги битим шартларига мувофиқ, Ўзбекистон сув омбори сувларидан фойдалангани учун харажатларни тўлиқ қоплайди. “Ходимлар маоши, таъмирлаш ишлари ва жиҳозларни янгилаш учун пулни бундан бўёғига Ўзбекистон томони тўлайди”, деди у.

Ўртатўқай (Косонсой) сув омбори Жалолобод вилоятининг Олабуқа туманида жойлашган. У 1941 йил бошланган, бироқ уруш туфайли қурилиш ишлари тўхтаган. Уруш тугаши билан 165 млн. куб метр ҳажмдаги сув омборининг қурилиши якунланган.

Сув омбори қишлоқ хўжалиги масалаларини ҳал қилиш учун қурилган — Ўзбекистон ССРининг экин далалари экин сувларига муҳтож бўлган. Совет иттифоқи даврида Ўзбекистон томон сув омбори қуриш учун Қирғизистон томондан ер ажратиб беришни сўраган.

Совет иттифоқи тарқагандан кейин ҳам Ўзбекистон суғориш суви учун сув омборидан фойдаланиб келган.

Сув омбори 1941 йили Ўзбек ССРининг маблағи ҳисобига қурилганлиги сабабли, уларнинг уларнинг мулки деб ҳисоблаган. Қирғизистон эса унинг ўрнига мос тушган Ўзбекистон ерларини эгаллаган.

Сув омборининг қурилиши Ўзбек ССРнинг ва ўзбек халқининг маблағига қурилган. Унинг 71,1 млн рублни ташкил қилган.

Қирғиз ССРининг қишлоқ хўжалиги министрлиги Қирғизгипрозем институтининг «административ режасида Косонсой (1958 йилдан кейин Орто-Токой деб аталган) сув омбори ўзбек ССРининг Наманган вилояти Чуст районига қараб, Наманган вилоят суғориш бошқармасининг таркибида турган».

Сув омборида Ўртатўқай қишлоғида яшаган 200 ўзбекистонлик хизмат қилган. Қишлоқ Ўзбекистоннинг Наманган вилоятининг Косонсой районига қарашли. Сув омборига бориш учун Ўзбекистон машиналари Қирғизистон чегарасидан ўтиб, Қирғизистон ҳудуди билан боришади.

SHARE