Жавлон Ваҳобов Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси лавозимига тайинланди

2017 йилнинг 12 октябрь куни Ўзбекистон Республикасининг Америка Қўшма Штатларидаги янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Жавлон Ваҳобов Нью-Йоркка жўнаб кетди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизмати хабар тарқатди.

Жавлон Ваҳобов бунга қадар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Жавлон Ваҳобов 1980 йилда туғилган. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини тамомлаган. 2015 йилнинг январидан Ўзбекистон ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. 2013 йилгача оддий ўринбосар бўлган.

2006—2013 йилларда эса Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашида ишлаган, 2011 йилдан Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари бўлган.

SHARE