Шимолий Корея кескинлик шароитида сув ости кемаларига қарши ракета синовини ўтказди

КХДР, Жанубий Корея ҳарбийларига кўра, сув ости кемаларига қарши мўлжалланган баллистик ракетани синовдан ўтказди. Ракета Шимолий Кореянинг Синпо шаҳри яқинидаги Япон денгизида учирилган. Жанубий Корея Мудофаа вазирлигида ракета синов тарзида сув ости кемасидан ёки денгиз платформасидан учирилгани ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Чикагода ИШИДга ёрдам берганликда айбланаётган киши айбини тан олди

АҚШ Адлия вазирлиги, Иллинойс штатининг Чикаго шаҳрида истиқомат қилувчи ИШИД ва "Ал-Нусра фронти"ни қўллаб-қувватлашда айбланаётган шахс ўз айбини тан олганини маълум қилди. Адлия вазирлиги баёнотига кўра, 36 ёшли Дилшод Ҳусанов 2014-2015 йилларда бир қатор Ню-Йоркликларга ИШИД сафига қўшилишга ёрдам берган.

Вашингтон: Биз Анқара билан “F-35” бўйича маслаҳатлашувларни давом эттирмоқдамиз

АҚШ Давлат департаменти Вашингтон Туркиянинг Американинг замонавий "F-35" қирувчи самолётлари дастуридаги иштироки ҳақидаги можарони ҳал қилиш бўйича Анқара билан маслаҳатлашувларни давом эттираётганини тасдиқлади. АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Нед Прайс душанба куни ўтказилган матбуот анжуманида, "Мудофаа вазирлиги "F-35" билан боғлиқ низони...

Гаитида 16 америкалик ва бир канадалик ўғирлаб кетилган

Якшанба куни, American Christian Aid Group гуруҳи Гаитида унга тегишли 17 кишининг, жумладан 16 америкалик ва бир канадаликнинг ўғирланганлигини тасдиқлади. Ташкилот шанба куни болалар уйига ташрифи чоғида 5 эркак, 7 аёл ва 5 боладан иборат гуруҳ ўғирланганини хабар қилди.

Мадуронинг яқин ёрдамчиси АҚШга экстрадиция қилинди

Венесуэла Президенти Николас Мадуронинг энг яқин ёрдамчиларидан бири Кабо-Вердедан АҚШга экстрадиция қилинди. У "пул ювиш" да айбланмоқда. АҚШ Молия вазирлигининг айтишича, Алекс Сааб жаноб Мадуро режимининг етакчиси бўлиб ишлаган. АҚШ Молия вазирлиги Колумбияда туғилган тадбиркор ва Венесуэла элчиси Сааб жанобларини...

Гаитида АҚШ миссионерлари ўғирлаб кетилди

Гаитининг Порт-о-Пренс шаҳри яқинида қуролли тўда томонидан бир гуруҳ АҚШ миссионерлари ва уларнинг оила аъзолари, жумладан, болалар ўғирлаб кетилгани хабар қилинмоқда. Меҳрибонлик уйига ташриф буюрганларидан кейин камида 15 киши автобусдан тушириб қолдирилган, деди Гаитидаги хавфсизлик манбалари. Гаити одам ўғирлаш...

Ўзбек-афғон ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 16 октябрь куни Термиз шаҳрида Ўзбекистон ва Афғонистон делегацияларининг учрашуви бўлиб ўтди. Ўзбекистон делегациясига Бош вазир ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков, Афғонистон томонига эса Муваққат ҳукумат раҳбарининг ўринбосари вазифасини бажарувчи Абдул Салом Ҳанафий бошчилик қилди.

АСEАН саммитига Мянма ҳарбий ҳукумати раҳбари таклиф қилинмайди

Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари шу ойда Мянмадан “сиёсатдан узоқ” бўлган вакилни минтақавий саммитга таклиф қиладилар. Бу билан улар мамлакатда сайланган фуқаролик ҳукуматига қарши тўнтаришга бошчилик қилган ҳарбий раҳбарга мисли кўрилмаган “мужда” юборадилар. Шанба куни Сингапур Ташқи ишлар вазирлиги ҳарбий ҳукумат бошлиғи, генерал...

АҚШ Эронни журналист Сепидеҳ Қулённи озод қилишга чақирди

Шанба куни АҚШ Давлат департаменти Эрон ҳукуматини журналист Сепиде Қулённи қўйиб юборишга чақирди. "Биз Эрон ҳукуматидан Эрон қамоқхонасида ёмон муомала қилинганлиги ҳақида ёзгани учун ҳибсга олинган журналист Сепидеҳ Қулённи қўйиб юборишни талаб қиламиз", - дейилади ТИВнинг Твиттер-даги баёнотида.

АҚШ Венесуела фойдасига пул ювишда айбланган тадбиркорни ҳибсга олди

Кабо-Верде ороллари миллий радиоси Вашингтон томонидан Венесуела ҳукумати манфаатлари учун пул ювишда айбланган колумбиялик (асли ливанлик) тадбиркор Алекс Саабнинг АҚШга экстрадиция қилиниши ҳақида хабар берди. Кабо-Верде ҳукумати Саабнинг АҚШга топширилиши ҳақидаги хабарга изоҳ бермади. Эслатиб ўтамиз, Сааб...

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР